Уюшма Мўғулистондаги CU савдо тармоғи билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда

Хизмат сафари давомида мамлакатнинг йирик савдо тармоқларидан бири — CU билан музокаралар ўтказилди.
Ўзбекистон Экспортчилар Уюшмаси делегацияси Мўғулистонга амалга оширилаётган хизмат сафари доирасида мамлакатнинг йирик чакана савдо тармоғи CU билан музокара олиб борди.
Натижада Ўзбекистон озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ушбу тармоққа етказиб бериш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.



